Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерриш Эрон жанубидаги Шероз шаҳрида жойлашган Шоҳ Черах зиёратгоҳини нишонга олган террорчилик ҳодисасини муносабат билдирди. Мазкур мудҳиш воқеага алоқадор шахсларни зудлик билан тегишли тартибда жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидлади, деб хабар беради ИРНА.
БМТ баёнотида Форс вилояти марказидаги зиёратгоҳни нишонга олган террорчиларнинг қонли ҳужумини кескин қоралади.
Бош котиб ўз баёнотида «диний объектларга қарши бундай ваҳший ҳаракатлар шармандалик» эканини қайд этди. Унинг фикрича, ўз динига эътиқод қилиш ҳуқуқидан фойдаланаётган тинч аҳолига нисбатан ҳужум уюштирган қонхўрлар жавобгарликка тортилиши шарт.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни кечқурун ДАИШ террорчилик ташкилоти Шоҳ Черах зиёратгоҳидаги қон тўкиш ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Республика президенти Иброҳим Раиси Шоҳ-Черах зёратгоҳига қарши содир этилган террорчилик ҳодисаси жавобсиз қолмаслигини қайд этган. Раиси баёнотида, ҳужум қурбонларининг яқинларига ҳамдардлик билдириб, «Ички хавфсизлик кучлари террористларга жиддий зарба беришини» таъкидлади.
Форс вилояти губернатори ўринбосари Исмоил Моҳеббипурнинг айтишича, отишма яраланган ва ҳибсга олинган биргина террорчи томонидан амалга оширилган. Аммо иккинчи террорчи ҳам қўлга олинди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!