Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади. Ижтимоий тармоқларда ушбу саммит муносабати билан Самарқанддаги талабаларга ноябрь ойида тўлиқ ёки қисман таътил берилиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.
“Мазкур масала бўйича тегишли мутасаддилардан аниқлаштирдим, ҳозирча бунга оид ҳеч қанақа расмий қарор қабул қилинмаган. Агар бирор янгилик бўлса, қўшимча хабар берилади”, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқанда шаҳрида ШҲТнинг Самарқанд саммити ўтказилганлиги туфайли олий таълим муассасаларида ўқув йили 26 сентябдан бошланган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!