General Motors ижтимоий медиа платформаси Tesla бош директори Илон Маскка тегишли бўлганлиги сабабли Twitter’даги рекламасини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда компания баёнотида айтиб ўтилди.
Мамлакатнинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси «Twitter’нинг янги йўналиши»ни баҳолаган ҳолда ўзгаришларни амалга ошираётганини айтди. У ҳали ҳам мижозлар билан мулоқот қилиш учун платформадан фойдаланишини билдирган, аммо реклама учун пул тўламайди.
«Биз Twitter билан янги эгалик остидаги платформанинг йўналишини тушуниш учун ҳамкорлик қилмоқдамиз. Медиа-платформадаги сезиларли ўзгаришлар боис одатдаги бизнес йўналишида пуллик рекламани вақтинча тўхтатдик», – дейилади компания хабарида.
Реклама иккинчи чоракда Twitter даромадининг 92 фоизини ташкил этди. Wedbush Securities технологик таҳлилчиси Ден Айвес аар реклама берувчилар Twitter’нинг янги эгалигидан қўрқишса, бу компания учун ҳалокат бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Шунингдек, Twitter ҳар чоракда юз миллионлаб доллар йўқотаётганини ҳисобга олсак, Tesla учун молиявий ёрдам кўрсатиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!