Ижтимоий тармоқларда гўёки бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бу хабарлар остида бир нечта аёлларнинг фотосурати ва шахсий маълумотлари жойлаштирилган бўлган. Аммо уларнинг ишончлилиги ўз тасдиғини топмади.
Бошқарма ўз муносабатида фуқароларга бу каби асоссиз хабарларга ишонмаслигини ва аҳоли орасида сунъий равишда шов-шув кўтармасликни сўраган.
«Унутманг, ёлғон ахборот тарқатиш, шунингдек шахснинг розилигисиз шахсий маълумотларини ошкор қилиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Бу каби ёлғон хабарларни тарқатган шахсларни аниқлаш юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилмоқда», дейилган хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!