Jahon, Siyosat

Толибон НАТОнинг Кобул ва Балхдаги ҳарбий базаларини ЭИЗга айлантиришни бошлади

Толибон НАТОнинг Кобул ва Балхдаги ҳарбий базаларини ЭИЗга айлантиришни бошлади

Афғонистондаги ташлаб кетилган хорижий ҳарбий базалар мамлакат иқтисодий ўсишига ёрдам бериш учун бизнес ва савдо марказларига айлантирилади. Бундай қарор “Толибон” ҳаракати раҳбарияти томонидан қабул қилинган. Бу ҳақида Афғонистон ОАВлари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Толибон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Ғани Барадар хорижий кучларнинг қолган ҳарбий базаларини босқичма-босқич назорат остига олиб, махсус иқтисодий зоналарга айлантириш бўйича топшириқ берди.

Қайд этилишича, ўзгаришлар биринчи навбатда Кобул ва Афғонистон шимолидаги Балх вилоятидаги базаларга тааллуқлидир. Улар орасида Кобулдан 70 км шимолда жойлашган Баграм базаси ҳам бор.

Деярли 20 йил давомида Багром базаси Афғонистондаги “ал-Қоида” жангариларига қарши АҚШнинг терроризмга қарши операциялари ва Толибонга қарши ҳарбий амалиётлар учун таҳлил маркази бўлиб хизмат қилган.

Аввалроқ толиблар Афғонистоннинг икки йирик шаҳри – Кобул ва Мозори Шарифда презерватив сотишни тақиқлагани хабар қилинганди.