Финландия-Россия чегарасида Иматра-Светогорск чегара пункти яқинида тўсиқ қурилиши бошланди. Бу ҳақида YLE нашри хабар бермоқда.
«Россия билан чегарадаги девор қурилиши тупроқ ишлари билан бошланди. Душанба куни Иматра чегара пунктининг ҳар икки томонидаги дарахтлар илдизи билан суғурилган», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Иматра ҳудудида уч километрлик синов участкаси қурилади.
Чегара қўриқлаш ва таъмирлаш учун панжара ёнидан йўл қурилади, айрим ҳудудларга ёритиш ва овоз кучайтиргичлар ўрнатилади, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Финландия Вазирлар Маҳкамаси 2023 йил бюджетида Россия чегарасида панжара қуриш учун 139 миллион евро ажратган. Чегарачиларнинг сўзларига кўра, бу маблағ қарийб 70 километр узунликдаги тўсиқни қуриш учун етарли бўлади. Улардан 52 километри Финландиянинг жануби-шарқида жойлашган бўлиб, у ерда йўловчи ташиш бўйича энг машҳур чегара пунктлари жойлашган, саккиз километри Шимолий Карелияда ва беш километри Кайнуу ва Лапландияда бўлади.
Қурилиш 2023-2024-йилларда амалга оширилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!