Тошкент шаҳрида «Paynet» шаҳобчаларидан бирида икки нафар эркак босқинчилик уюштирди. Бу ҳақида пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида босқинчиликни мақсад қилган икки нафар шахс «Paynet» шаҳобчасига пичоқ билан бостириб киришган ва дўкон соҳибидан пулларини чиқариши талаб қилишган. Улар ўша пайтда кириб қолган мижоз туфайли ўз ишларини охирига етказа олишмаган.
Маълум қилинишича, босқинчилардан бири 33 ёшли Зуҳриддин аввал ҳам шундай жиноят содир этганликда айбланиб, жазони ўтаб чиққан, иккинчиси эса университет талабаси ҳисобланади.
Талаба йигитнинг айтишича, у ота-онасидан телефон аппаратини сотиб олиш учун пул сўраган. Улар эса бироз кутиб туришини айтишган. Йигит қизиққонлиги сабаб телефон учун ўзи пул топишни мақсад қилади ва жиноятга қўл уради.
Уларга нисбатан қамоққа олиш жазоси тайинланган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!