Pobeda авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни бошламоқда. Бу ҳақида Uzbekistan airport хабар берди.
Қайд этилишича, Россиянинг “Победа” авиакомпанияси 2023 йил 21 апрелдан бошлаб Москва ва Самарқандни тўғридан-тўғри чартер рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда. Москва — Самарқанд — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Ушбу ниятни Россия авиаташувчиси вакиллари Узбекистан Аирпортс компанияси билан музокараларда билдиришган. Мулоқот чоғида Россия шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига мунтазам йўловчи қатновларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
«Победа» — «Аерофлот-Россия ҳаво йўллари» гуруҳининг шўба корхонаси, Россиянинг арзон авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси Внуково (Москва) аеропортида жойлашган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!