Ижтимоий тармоқларда автобусда эркак қиз болага шилқимлик қилгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат Бухоро шаҳар ИИО ФМБ да тегишли тартибда қайддан ўтказилиб, масъуллар томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича айбдор шахсга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилади.
«Шу ўринда, юқорида келтирилган ёки шунга ўхшаш ҳолатларда Бухоро вилояти ИИБнинг “102” қисқа рақамли электрон тизимига қўнғироқ қилиб хабар беришингизни сўраб қоламиз», – дейилган хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!