Ўзбекистон ТИВ вазири Бахтиёр Саидов Эронга икки кун муддатда сафар қилиши кутилмоқда. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Қайд эилишича, 11-12-март кунлари ташқи ишлар вазири v.b. Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Эрон Ислом Республикасига ташриф буюради.
Бўлажак музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва транспорт-коммуникация соҳасидаги ўзаро алоқаларни фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Маълумот учун, Бахтиёр Саидов 9-март куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала билан учрашув ўтказган эди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 07.03.2023 йилдаги “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Эроннинг ШҲТга кириши ҳақида қарор қабул қилинганди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!