Тошкент шаҳар Миробод туманида 28 ёшли эркак кўп қаватли бинодан тушиб кетиб вафот этди. Бу ҳақида Бош Прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 13 март куни соат 18:30 да 1995 йилда туғилган Россия Федерацияси фуқароси Андрей Ш. Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 75-уйнинг еттинчи қаватида жойлашган хонадондан ўзини пастга ташлаб, вафот этган.
Текшириш доирасида суд-тиббий экспертизаси тайинлангани маълум қилинди. Шунингдек, содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!