Президент фармонига кўра, 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.
Шунга кўра, Наврўз байрами муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар – 4 кун дам олади. Дам олиш кунлари қуйидагилар:
- 18 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;
- 19 март (якшанба) – дам олиш куни;
- 20 март (душанба) – дам олиш куни;
- 21 март (сешанба) – Наврўз байрами;
- 22 март (чоршанба) – дам олиш куни.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!