Сурхондарё вилоятида ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Р.Х.нинг Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир жараёнида фуқаро Э.И. Денов тумани «Минора» маҳалласи ҳудудидаги ўрмон хўжалигига қарашли 0,90 гектар бўш ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, ер майдонини 349 млн. сўмга сотишга келишиб, келгусида мансабдор танишлари орқали ер майдонига оид ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 140 млн. сўмини ариза муаллифидан фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!