Гаагадаги Халқаро жиноий суди Владимир Путин ва Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақида Россия ОАВлари хабар берди.
Россия Федерацияси Президенти ва Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил, судга кўра, аҳоли (болалар)ни ноқонуний равишда депортация қилиш ва уларни Россия Федерацияси ҳудудига ноқонуний ўтказиш учун жавобгар ҳисобланади.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Гаагадаги халқаро суд қарорига изоҳ берди.
“Халқаро жиноят судининг қарорлари мамлакатимиз учун, жумладан, ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳам ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас».
Россия Халқаро Жиноят Судининг Рим Статутининг иштирокчиси эмас ва у бўйича ҳеч қандай мажбуриятларни ўз зиммасига олмайди. Россия бу орган билан ҳамкорлик қилмаяпти ва Халқаро суддан келадиган ҳибсга олишнинг мумкин бўлган жиҳатлари биз учун қонуний кучга эга бўлмайди”, — деб ёзди Россия ТИВ вакили ўз саҳифасида.
Қайд этиш жоизки, Путин «Рим статути»ни ратификация қилган 123 та давлат томонидан ҳибсга олиниши ва судга тортилиши керак. Бундай давлатлар расмда яшил рангда келтирилган.
Путин ушбу мамлакатлардан қайси бирига борса, маҳаллий ҳокимият уни ҳибсга олишига тўғри келади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!