Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Холат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълумот берди.
Кеча, 19 март куни соат 22:40, Lacetti, Labo, Malibu, Nexia 3 ва Captiva русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл транспорт ҳодисаси натижасида Lacetti ва Labo автомашинаси ҳайдовчи ва йўловчилари тан жароҳат олиб шифохонага олиб борилиб биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!