АҚШ Президенти Жо Байден “COVID-19”нинг келиб чиқиши ҳақидаги разведка маълумотларини, шу жумладан, Ухань вирусология институти билан потенциал алоқаларга оид маълумотларни ошкор қилишни талаб қилувчи қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисидаги қонун ташаббускорларидан бири республикачи сенатор Жош Хоули эди, деб маълум қилди “The Hill” нашри.
Охир-оқибат қонун лойиҳаси Оқ уйда имзолаш учун юборилгунга қадар Сенат ва Вакиллар палатасидаги овоз беришларда эътирозларсиз қабул этилди, деб ёзди “Reuters” агентлиги.
Миллий разведкадан “Ухань вирусология институти ва “COVID”нинг келиб чиқиши ўртасидаги потенциал алоқалар тўғрисида” ҳар қандай маълумотларни ошкор қилишни талаб қиладиган қонун лойиҳаси АҚШ Энергетика вазирлигининг коронавирус келиб чиқиши ҳақидаги ҳисоботи “The Wall Street Journal” нашрида эълон қилингач ишлаб чиқилган. Энергетика вазирлиги Федерал қидирув бюросидан кейин иккинчи бўлиб, вируснинг лабораториядан сизиб чиққани назариясини айтган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!