Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тенгсизликка йўл қўймаслик учун овоз беришда “Face ID” тизимини жорий қилиниши ҳақидаги хабари, ташкилот вазири томонидан рад этилди.
Аввалроқ, вазирлик кичик маҳаллалар катта маҳаллалардан ортда қолмаслиги учун кўпайтириш коеффисиенти жорий этишни кўриб чиқмоқчи экани ҳақида хабар берилган эди.
Вазир Шерзод Кудбиевнинг маълум қилишича, “Face ID” бўлмайди, ахборот хизмати шошилиб, ҳали хом таклифларни эълон қилган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюджет ташкилоти ходимларини мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги лойиҳаларга овоз беришга мажбурлаш ҳолатлари кузатилаётганини тасдиқлаган.
Маълумот учун, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Ҳозирда жами 33 минг 600 лойиҳа учун 10 миллиондан ортиқ овоз берилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!