Бош прокуратуранинг хабар беришича, Бош прокурорнинг буйруғига асосан, тизимда бир нечта янги тайинловлар амалга оширилган.
Жумладан,
— ҳозиргача Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Наримов Икром Шерматович Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори лавозимига;
— Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган Мадрахимов Умирбек Мухаммадович Наманган вилояти прокурори лавозимига;
— Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ходжаев Маруфхон Максудович Андижон вилояти прокурори лавозимига;
— Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Эшназаров Муродқосим Хамзаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига;
— Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Тўхтабоев Шерзод Жалолович президентнинг тегишли фармонига асосан, Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига;
— Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич ҳам президент фармони билан бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!