Жиддий фирибгарликка қарши курашиш бюроси (Serious Fraud Office, SFO)нинг хабар беришича, Гулнора Каримованинг Буюк Британияда жойлашган 3 та кўчмас мулки мусодара қилинган.
Бюронинг баёнотида айтилишича, мазкур мулклар Белгравия туманидаги 2 та квартира ҳамда Суррей графлигидаги уй ва уларнинг умумий қиймати 20 млн фунт стерлингдан ошиқроққа тенг экани айтилмоқда.
Бюро Гулнора Каримованинг бу «кошона»лари Ўзбекистондаги коррупцион жиноятлар орқали топилган пуллар эвазига сотиб олинганини таъкидламоқда.
Шунингдек, SFO’нинг даъво қилишича, Гулнора Каримова 2004 йилдан 2012 йилгача бўлган муддат ичида телекоммуникация компанияларидан Ўзбекистон бозорига киритиш эвазига миллионлаб доллар пора олган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!