Siyosat

Қирғизистон Республикаси чегара хизмати ўзбек-қирғиз чегарасидаги тирбандлик сабабини тушунтирди

Қирғизистон Республикаси чегара хизмати ўзбек-қирғиз чегарасидаги тирбандлик сабабини тушунтирди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати қирғиз-ўзбек чегарасида “Достук – автомобил йўли” назорат-ўтказиш пунктида автомашиналар тўпланиб қолгани бўйича тушунтириш берди.

“Ўзбекистон томонининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон божхона хизмати “Дўстлик – автомобил йўли” назорат-ўтказиш пунктида (Ўзбекистон) синов режимида ишлай бошлаган янги “Э-Транзит” дастурий таъминотини ўрнатди. Ушбу илова Ўзбекистон томонининг назорат-ўтказиш пункти орқали транспорт воситаларини ўтказиш жараёнини тезлаштириш мақсадида хорижий давлатлар фуқаролари учун ишлаб чиқилган. Шу муносабат билан “Дўстлик – автомобил йўли” (QR) назорат-ўтказиш пунктида Қирғизистондан Ўзбекистонга йўл олиш учун автотранспорт воситаларининг тирбандлиги қайд этилган”, — дейилади хизмат хабарида.

«Ўзбекистон томонидан янги дастурий таъминотни жорий этиш юзасидан юк машиналари ҳайдовчилари билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда», дейилади Қирғизистон Республикаси тарқатган хабарда.