Турли сўровномалар якунига мувофиқ, аксарият америкаликлар Украинага берилган ва бериладиган молиявий ёрдамларни етарли деб ҳисоблайди. Шунингдек, АҚШдаги нарх-наволарнинг ўсишини айнан Украина можароси билан боғлайдиганлар ҳам анчагина. Шундай шароитда Президент Жо Байден яна Конгрессдан Киев учун қўшимча маблағ сўрамоқчи.
Маълум бўлишича, Байден маъмурияти қонунчилик палатасидан турли эҳтиёжлар, жумладан, мудофаа харажатлари учун камида 25 миллиард доллар миқдорида қўшимча маблағ талаб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Блоомберг агентлиги хабар қилган.
25 миллиард долларнинг тахминан 13 миллиарди мудофаа эҳтиёжлари ва Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтирилиши кутилмоқда.
Қолган 12 миллиард доллар эса АҚШдаги табиий офатларни бартараф этиш учун сарфланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!