O‘zbekiston

Тошкент шаҳар ҳокимлиги туманлар рейтингини янгилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги туманлар рейтингини янгилади

Пойтахт ҳокимлиги Тошкент шаҳар туман ҳокимликлари ва улар билан боғлиқ бўлимлар фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишда қанчалик тез ёрдам бергани ҳақида статистик маълумотларни тайёрлади.

11 август ҳолатига кўра, пойтахт аҳолисидан келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой коммунал хўжалигига 34,2 фоиз, 16,1 фоизи асфальт ва йўлаклар ҳолати билан боғлиқ мурожаатларга тўғри келди. Йўл ҳаракати хавфсизлигига оид сўровларнинг 10,5 фоизи. Жами 28,6 мингта мурожаат бўлиб, шундан 21,5 мингтаси ижобий ҳал этилган, 2,5 мингтаси рад этилган.

8,79 балл тўплаган Миробод тумани тошкентликларнинг муаммоларини энг кўп ҳал этган. Иккинчи ўринда Яккасарой тумани – 7,38 балл, учинчи ўринда – 7,22 балл билан Учтепа тумани жой олган.

Пойтахтнинг энг муаммоли туманлари – Бектемир – 3,28 балл, Мирзо-Улуғбек – 2,87 балл ва Олмазор – 2,73 балл.

Шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, муддати ўтиб кетган аризалар бўйича энг муаммоли туманлар қаторидан Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Олмазор ва Юнусобод туманлари жой олган.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт туманларининг жамланма рейтинги муддати ўтган ва ҳал этилган масалалар, шунингдек, аҳоли жон бошига келиб тушган мурожаатлар сони ва бошқа кўрсаткичлар бўйича ҳар ҳафта қайта ҳисоблаб чиқилади.