Yangiliklar

НАТО гапини қайтиб олди: «Таклиф хато бўлган»

НАТО гапини қайтиб олди: «Таклиф хато бўлган»

НАТО Бош котиби офиси раҳбари Стиан Йенссен Украинанинг ташкилотга қабул қилиниши билан боғлиқ резонансли таклифини билдириб, оғизга тушган эди. Унинг бу гапларига рус сиёсатчилари ҳайротомуз муносабат билдириб, биз озига кўнмаймиз деган бўлса, Украина Президенти администрацияси ва мамлакат ташқи ишлар вазирлиги вакили бу версияни бутунлай рад этди.

Вазирлик вакили ўз постида Украина ҳеч қачон ҳудуд савдолашувига йўл қўймаслигини айтган.

Орадан озгина муддат ўтар-ўтмас, НАТО офиси ўз гапларини қайтиб олди. Бу фикрни билдирган котиб офиси раҳбари унинг таклифи аслида хато бўлганини жамоатчиликка маълум қилди.

“Менинг бу борадаги баёнотим Украинанинг келажакдаги эҳтимолий сценарийлари ҳақидаги кенгроқ муҳокаманинг бир қисми эди ва уни бундай тарзда ифодаламаслигим керак эди. Бу хато бўлди”,- дейди Йенссен.

Қисқа қилиб айтиш мумкинки, НАТО расмийсидан бу гап чиққан экан, версия аввалдан муҳокамада бўлган бўлиши мумкин. Лекин уруш фонида бу Россия фойдасига ўйнайди. Киев эса эвазига НАТО аъзолигига яқинлашиши мумкин, холос.

Коллектив ғарб бу сценарийни кўриб чиққан бўлиши керак. Резонансли баёнотдан сўнг расмийлар бу гапни айтганларни , балки, яхшигина тергаган. Натижада эса котиб офиси раҳбари таклифи хатолигини жамоатчиликка етказди. Украина томони ҳам бундай вазиятда парда ортидан шикоят қилган бўлиши табиий.