Yangiliklar

Ўзбекистон аэропортлари божхона кўригидан ўтиш вақтини 3 баробарга қисқартиради

Ўзбекистон аэропортлари божхона кўригидан ўтиш вақтини 3 баробарга қисқартиради

Ўзбекистон аэропортларида халқаро стандартдаги масофавий божхона назорати тизими жорий этилади, бу чегарани кесиб ўтиш вақтини 3 баробарга қисқартиради, деб хабар берди “UzAirports” матбуот хизмати.

Шу тариқа, давлат назоратининг такрорий шаклларини, жумладан, қўл юкини скринингдан ўтказишни қисқартириш режалаштирилмоқда.

Тизимдан фойдаланган ҳолда аэропорт ходимлари кераксиз алоқаларсиз ва жўнаб кетаётган йўловчилар ҳаракатини чекламасдан, камералар ёрдамида йўловчиларни масофадан туриб кузатиш ва парвоз маълумотларини таҳлил қилиш имкониятига эга бўлади.

«Аэропортлар бўйлаб камералар ўрнатилади. Ҳар қандай қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, йўловчилар ва уларнинг қўл юклари авиация хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ кўздан кечирилади», дейилади манба хабарида