Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 58 ва 59-моддаларига асосан “Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамиятининг овоз берувчи оддий акцияларига эга бўлган Ягона акциядори — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра “Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамияти Бошқарув раиси ўринбосарлари тайинланди:
Саттаров Алишер Абдувохобович уч йил муддатга «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг трансформация, молиявий ва рақамлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
Икрамов Шахзод Илясович уч йил муддатга «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг парвоз ишларини ташкил этиш бўйича ўринбосари.
Ядгаров Шухратилло Шавкатович уч йил муддатга акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг “Uzbekistan Airways“ тижорат ва туризм бўйича ўринбосари.
Тайинловлар “Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамиятининг овоз берувчи оддий акцияларига эга бўлган Ягона акциядори — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра амалга оширилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!