Jahon

Будапешт ва Ашхобод газ етказиб бериш бўйича келишувга эришди

Будапешт ва Ашхобод газ етказиб бериш бўйича келишувга эришди

Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги раҳбари Петер Сийяртонинг айтишича, Будапешт ва Ашхобод Туркманистондан Венгрияга газ етказиб бериш бўйича битим тузган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Ашхободдан аниқ сиёсий ирода, шунингдек, Венгриянинг Европага потенциал газ етказиб бериш йўналишларидан бирига айланишига қаратилган сиёсий мақсад кўзга ташланади.

“Сиёсий келишув тузилди, энди навбат компанияларга тижорий музокараларига қолди”, деди вазир.