Jahon

Huawei АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш учун махфий заводлар қуради

Huawei АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш учун махфий заводлар қуради

Huawei АҚШ санкцияларидан қочиш мақсадида яримўтказгичлар ишлаб чиқарадиган махфий заводлар қурмоқда, деб ёзди Bloomberg.

Яримўтказгичлар саноати уюшмаси (SIA) маълумотларига кўра, корпорация Хитойда камида иккита мавжуд завод сотиб олган ва яна учта янги завод қурмоқда.

Ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш Хитой ҳукумати ва Шенчжен шаҳри маъмурияти томонидан ҳомийлик қилинмоқда.

Умуман олганда, компания корхоналарни ишга тушириш учун тахминан 30 миллиард доллар олишга муваффақ бўлди.