Кеча, 23 август куни Тошкент вақти билан соат 21:30 лар чамаси ижтимоий тармоқларда Вагнер хусусий ҳарбий компанияси раҳбари – Евргений Пригожинга тегишли хусусий борт ҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқай бошлади. Самолёт Твер вилояти, Кежункино қишлоғига қулаган. Маълумот учун бу Путиннинг Валдай қароргоҳидан 50 км узоқда дегани.
Даставвал, бортда бўлган 10 кишининг барчаси ҳалок бўлгани, уларнинг ичида Евгений Пригожин ҳам бўлгани айтилди. Сўнгра эса Пригожин Москвага бошқа самолётда учгани хусусида хабарлар тарқай бошлади.
Россиянинг давлат телеканали, Россия 24 Пригожиннинг ҳалок бўлганига шаъма қилди. Яъни, янгиликлар дастурида айтилишича, самолёт бортида бўлганларнинг бари қурбонга айланган. Рўйхатга мувофиқ, Пригожин ҳам. Лекин ҳозирги дақиқаларга қадар Вагнерчилар раҳбари ҳақиқатда ҳалок бўлди, деган жумлани эшитганимиз йўқ. Кремль прогандачи журналистлари ҳам ўз саҳифаларида Пригожин ўлими ҳақида ёза бошлашди.
Дунё матбуотида бўлиниш, баъзи расмий ва норасмий манбалар Пригожиннинг аллақачон ҳалок бўлганини айтса, баъзилари буни Путиннинг сиёсий ўйини, яна баъзилари эса Пригожин Африкадан Москвага бошқа самолётда учганини хабар қилмоқда.
Хўш, кимга ишониш керак. Аниқ гап шуки, Пригожин ҳалок бўлгани тўлиқ тасдиғини топмаган.
Лекин тахминлар шуни кўрсатадики, Президент Путин воқеадан хабардор ва бу унинг режаси билан амалга оширилган. Чунки шу йилнинг 24 июнида Евгений Пригожин давлат мудофаа вазирлигига қарши бош кўтариб, Ростовни эгаллаган эди. У бошлаган марш пойтахт Москвага етмасдан тугаган. Рус аскарининг қони тўкилишини истамай, юришимизни тўхтатамиз, деганди ўшанда Пригожин.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача бўлган ҳарбийлар нуфузининг ошиши реал ҳокимиятга соя солишини исботлаган. Шунингдек, Путин хиёнатларни кечирмайдиган инсон. Юқоридаги омил ҳам инобатга олинса, Россия Президенти шахсан Пригожиннинг ўлдирилишини истаган бўлиши тайин. Демак, Лукашенко билан музокара ўтказган ва Путин билан кўришган вақтда Пригожин ўз ўлимига замин ясаган.
Шохрух МАЖИДОВ – журналист, сиёсатшунос
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!