Сан-Францискодаги Калифорния университети олимлари гуруҳи одамга мулоқот қилиш имкониятини қайтарувчи нейроимплант яратди.
Бошдаги махсус чип миянинг нутқ учун масъул бўлган соҳаларида фикрларни рекорд тезликда (дақиқасига 80 сўз) ўқийди. Сўнгра нейрон тармоққа маълумот узатади. У эса беморнинг фикрларини баланд овозда эшиттиради.
Шунингдек, технология юз ифодаларини ҳам такрорлайди. Мимикалар экрандаги рақамли аватар орқали кўрсатилади. Бунда алгоритмлар видео ўйинлардаги қаҳрамонлар учун юз анимацияларини яратишда фойдаланиладиган Speech Graphics технологиясидан фойдаланган ҳолда мураккаб мушак ҳаракатларини таҳлил қилади ва қайта тиклайди.
Келажакда тадқиқотчилар нейроимплантни симлардан халос қилишни ва гаджетни янада ихчамлаштиришни режалаштирмоқда. Бу технология фалаж бўлган беморларга ҳис-туйғуларини ифода этиш ва жамият билан мулоқот ўрнатишга имкон беради.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!