Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоевнинг ўзига 75 миллион сўм мукофот пули тўлаш ҳақидаги қарорини бекор қилди.
Нормўмин Холбоев 25 август куни ўз ишидаги ташаббуси учун ўзига 75 миллион сўм мукофот пули ёзган эди.
Кейинроқ Коррупцияга қарши кураш агентлиги томонидан текширув ўтказилиб, Холбоевнинг ташаббуси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузганлигини аниқлади. Текширувлар натижалари вилоят ҳокимлигига юборилди.
19 сентябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов тўлов ҳақидаги қарорни бекор қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!