O‘zbekiston, Yangiliklar

Навоийда маҳкум кроватга ўзини осиб қўйди

Навоийда маҳкум кроватга ўзини осиб қўйди
Фото: «Phonoteka»

Навоий шаҳридаги 4-сон жазони ижро этиш колониясида 7 октябрь куни маҳкум ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Аниқланишича, маҳкум М.О соат тахминан 01:35 да колония интизомий бўлинмасининг 2-ҳужрасида ўзининг кийимидан арқон ясаб, ётиш учун мўлжалланган ўрин жойидаги кровать темирига ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.

Маҳкум М.О мазкур жиноят иши бўйича 2018 йил 30 июлда жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми «л» банди, 60, 61-моддалари билан айбдор деб топилиб, 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.