Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг очиқ суд мажлисида қасддан одам ўлдиришга оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Аниқроғи, судланувчи ҳеч қандай фойдали меҳнат фаолияти билан шуғулланмасдан, жиноят содир этиш йўлига кириб, ҳаётга қарши жиноятлар туркумига кирувчи – қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахс
Судланувчи 2022 йилнинг 26 май кунидан 27 май кунига ўтар кечаси тунги соат 01:30 ларда Чилонзор тумани, Қатортол-Ал Хоразмий кўчасида ўзини «Зуля» деб таништирган, аслида исми бошқа бўлган – 2003 йилда туғилган қиз билан танишади. У билан 600 000 сўм эвазига эрталабгача “бирга бўлиш” учун келишади. Қизни ўзи томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган Шайхонтоҳур туманидаги хонадонга олиб бориб, ушбу хонадонда у билан “бирга бўлган”.
Шундан сўнг, судланувчи спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда қиз билан яна бир маротаба яқинлик қилмоқчи бўлган вақтда, ўрталарида келиб чиққан оғзаки жанжал оқибатида ғазабланган судланувчи қизнинг бўйин соҳасидан қўллари билан бўғиб, уни қасддан ўлдирган.
Сўнг судланувчи содир этган жиноятини яшириш, яъни қизнинг жасадини йўқотиш мақсадида унинг юзини полиэтилен целофан билан қоплаб, устидан изолента билан ўрайди. Ушбу хонадонда ўрнатилган совутгич (кондиционер) қутисига (коробка) қизнинг мурдасини унга тегишли бўлган нарса-буюмлар билан бирга жойлаштиради. Қутини устидан скотч билан ўраб, Учтепа тумани, Чўпонота МФЙ, Боғистон кўчасидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» каналининг қирғоғига ташлаб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.
23 ёшли «ошиқ» «севгилиси»нинг қотилига айлангани исботланиб, 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!