Jahon, Yangiliklar

РПЛ: қора кийимда майдонга тушган «Динамо» «темирйўлчилар»ни доғда қолдирди

РПЛ: қора кийимда майдонга тушган «Динамо» «темирйўлчилар»ни доғда қолдирди

Футбол бўйича Россия чемпионати 14-тури доирасида «Динамо» Москва дербисида «Локомотив»ни мағлуб этди.

Темирйўлчилар стадионида бўлиб ўтган учрашув 3:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлиб. Мухлисларга ҳаяжонли дақиқаларни ҳадя этган голлар муаллифлари Федор Смолов (33-дақиқада – пенальтидан), Арсен Захарян (63) бўлди.

Иккинчи таймга қўшиб берилган 3 дақиқада меҳмонлар жарима зарбаси ишлаб олди ва Даниил Фомин имкониятдан унумли фойдаланиб, жамоа ҳисобига яна битта гол ёзиб қўйди.

Меҳмонлар дарвозасига тўпни Франсуа Камано учаршувнинг илк дақиқасидаёқ жойлаб қўйган эди. Афсуски, уларга мана шунинг ўзи кифоя қилди. Ўйин якунига қадар бундай имконият бошқа такрорланмади.

Россия чемпионатининг бутун тарихида 100 та голни саккиз футболчи киритган бўлиб, Смоловнинг бу галги голи чемпионатидаги юзинчи гол сифатида тарихга кирди.

Шанба куни «Динамо» ва СССР терма жамоаси дарвозабони Лев Яшин таваллудининг 93 йиллиги нишонланди. Учрашувда «Динамо» афсонавий дарвозабон шарафига махсус қора либосда майдонга тушди.

23 очко жамғарган «Динамо» Россия премер-лигаси турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. «Локомотив» эса 12 очко билан 14-ўринда бормоқда.

Кейинги турда «Динамо» 29 октябрь куни «Химки»ни, «Локомотив» Москванинг ЦСКА клубини қабул қилади.