Эрон шимоли-ғарбида Эрон Ислом Республикаси армияси қуруқликдаги қўшинларининг ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида шимоли-ғарбий армия базасининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
22 октябрдан бошланган машғулотлар манзили Эрон шимоли-ғарбидаги Ғарбий Озарбайжон вилоятининг Пасве ва Пироншаҳр минтақалари билан чегарадош ҳудуд ҳисобланади.
Ушбу ҳарбий машғулотлардан мақсад қуруқликдаги қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини оширишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Шарқий Озарбайжон ва Ардебил вилоятлари шимолида жойлашган Аракс минтақасида душанба куни эрталаб Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қуруқликдаги қўшинларининг ҳарбий машғулотлари бошланган эди.
ИИҚК қуруқликдаги қўшинларининг қўмондони, генерал Муҳаммад Пакпур ҳарбий машғулотлар йиллик режага мувофиқ, жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида ўтказилаётгани таъкидлаган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!