Қўшма Штатлар дунёдаги тижорат ядро реакторлари бозоридаги ҳукмронлигини Россияга бой берди. Бу ҳақида МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Гросси маълум қилди.
У ушбу ҳолат Америка учун қийин, дея баҳолаяпти. Чунки АҚШ ҳамиша етакчи бўлиб келган. Ҳозирда эса “сеҳрли диёр” бу лидерликни қўлдан бой бермоқда. Гроссининг сўзларига кўра, ҳозирда жаҳон бозорига тижорат ядро технологияларининг асосий етказиб берувчиси Россия, яъни «Росатом» ҳисобланади.
АҚШ Энергетика вазири Дженнифер Грэнхолмнинг мамлакат етакчилик мақомини тикламоқчи экани ҳақидаги гапларига ҳам МАГАТЭ директори муносабат билдирди. Бунга эришиш учун ҳаракатга кечиш кераклигини таъкидлади. Гроссга кўра, Америка миллий атом саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича қанчалар қизиқарли қарорлар қабул қилинаётгани ҳаммага маълум. Энергетик вазият туфайли кузатилаётган ҳодисалар мамлакат ичида ҳам, халқаро миқёсда ҳам муҳим ҳисобланади.
Шу муносабат билан у Қўшма Штатлар салмоқли илмий-техник салоҳиятга эга эканини таъкидлади. Гросси башорат қилганидек, «АҚШда фуқаролик ядровий энергетикаси учун улкан имкониятлар» мавжуд. Шу билан бирга, у «Росатом» ва Хитой Миллий ядро корпорацияси (CNNC) америкалик рақобатчилардан фарқ қиладиган молиялаштириш моделларидан фойдаланишига эътибор қаратди. Бунинг шарофати билан россиялик ва хитойлик мутахассислар жаҳон бозорларида янада мослашувчан ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлди. “Иқтисодий модель бошқача эканлиги аниқ. Асосий етказиб берувчи Россия. Хитойнинг CNNC эса жуда фаоллашмоқда” деб қўшимча қилди Гросси.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!