Jahon, Yangiliklar

Эронда норозилик авжида. Намойишчилар очиқчасига отиб ўлдирилмоқда

Эронда норозилик авжида. Намойишчилар очиқчасига отиб ўлдирилмоқда

Маҳса Aмини Эрон режимининг тажовузкор ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинганидан сўнг вафот этганининг 40-кунида, унинг ўлими сабаб норозилик намойишлари янада кенгроқ, янада қатъиятли тус олди.

22 ёшли Aминининг туғилган жойи Саққезда минглаб одамлар полицияга қарши чиқишди ва хавфсизлик кучлари уларни тўхтатиш учун ўқ ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатганда ҳам муҳим санани нишонлашди.

Намойишлар бошқа кўплаб шаҳарларда ҳам бўлиб ўтди: Исфахонда аёллар қора рўмолларини ҳавода силкитиб, «Озодлик, озодлик!» дея ҳайқирдилар. Шерозда ёш аёллар Эрон қонунчилигини бузган ҳолда, сочлари ҳавода тўзғиган ҳолда шаҳар кўчаларида ҳижобларсиз ишонч билан юришган. Расмийлар намойишчиларга қарата ўқ узиб, айримларни отиб ўлдирган. Aмолда қуролсиз эркаклар ва аёллар тўғридан-тўғри қуролланган хавфсизлик кучлари томон юриб, тиз чўкиб, қўлларини кўтариб, мақсадлари учун ўлишга тайёрлигини эълон қилишган.

Aминининг ўлими бу қўзғолон учун сабаб бўлган бўлса-да, бу мажбурий рўмол ёки ҳижоб унинг рамзига айланди. Унинг ахлоқ полицияси билан қаршилашиши жуда кўп аёлларга таниш эди. Амини ўтган ой Эроннинг курд минтақасидаги она шаҳридан Теҳронга ташриф буюрганида, ҳижобини тўғри киймагани учун ҳибсга олинган эди. Кейинчалик расмийлар Aмини «қайта ўқитиш марказида» касалликдан вафот этганини даъво қилишди. Унинг оиласи унинг соғлом бўлганини айтишди.

Ўшандан бери бир неча ҳафта ичида қуролли кучлар юзлаб тинч намойишчиларни ўлдирди, улар орасида болалар ва идеалист ёш аёллар ҳам бор.

Жасорати ва ўлими халқ ҳайқириғига айланган ўсмирлардан яна бири ўтган ой Теҳрондаги норозилик намойишида ҳижобини ҳавога силкитиб ғойиб бўлган 16 ёшли Ника Шаҳкарамидир. Ника ҳам хисбсхонадан ўлик бўлиб чиқди. Эрон ҳукумати ва давлат матбуоти унинг ўлимининг қўзғолонга алоқаси йўқлигини даъво қилган бўлса-да, CNN суриштируви видео ва гувоҳларнинг кўрсатмаларида унинг оддий кийимдаги «Басижи» жангарилари томонидан олиб кетилгани кўрсатилган. Гувоҳларнинг айтишича, улар ўша кечаси кечқурун ҳибсга олинган намойишчилар гуруҳлари орасида Никани кўрган. Бу унинг калтакланган жасади қайғу чекаётган оиласига қайтарилишидан бир неча кун олдин уни охирги марта кўришлари эди.

Олдинги муваффақиятсиз норозилик намойишларини эслаб, кўпчилик «Aёллар, ҳаёт, эркинлик» деган ҳайқириқлар билан бу норозиликнинг кучи ижтимоий тармоқдаги саробдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлади. Эркинлик учун ҳамма нарсани хавф остига қўйган ёшу қари эронликларнинг жасорати хорижлик кузатувчиларнинг башоратларини рад этмоқда.

Норозиликлар ҳамон давом этмоқда. Етти ҳафталик бу намойишлар илгариги ҳар қандай қўзғолондан узоқроқ муддатни ташкил қилади.