Европада урушлар, турли тўқнашувлар ривожланиб бораётган бир паллада, италиялик археологларнинг топилмаси бағрикенглик ва халқларнинг тинч-тотув яшаш ғоясини кенгайтиришига умид билдирилмоқда. Қадим замонлардан бери термал булоқлари билан машҳур бўлган Тосканадаги Сан-Кашано-деи-Баньи шаҳрида 24 та этруск бронза ҳайкаллари топилди. Таҳминларга кўра, улар 2 минг йилдан ортиқ вақт давомида сақланиб қолган.
Уч йиллик қазишмалар давомида бу ердан 5 мингга яқин олтин, кумуш ва бронза тангалар, назр таклифлари ва бошқа ноёб ашёлар ҳам топилган.
Мутахассисларнинг фикрича, топилма Рим ҳукмронлиги остида бўлган Этрурия жамиятида катта қўзғолон юзага келган даврга тўғри келади.
Сиена университети қазиш ишлари координатори Жакопо Таболли фикрича, тўқнашувлар ўзгарганда, этрусклар ҳамда рим патрисийлари муқаддас булоқда ва улар атрофидаги ҳудадларда ибодат қилишган. Ҳайкалларда лотин ва этруск ёзувлари мавжуд бўлиб, улар фаввора худосига бағишланган, деб таҳмин қилинмоқда. Булар этруск цивилизациясидан Рим цивилизациясига ўтиш давридаги маданият ва маросимларни ўрганиш тарихида янги саҳифа очадиган қадимий санъат дурдоналари ҳисобланади.
Этрускларнинг тўлиқ римлашувидан олдин, бу қадимги халқ узоқ вақт давомида Рим маданиятига сезиларли таъсир кўрсатган. Шунингдек, Абадий шаҳарнинг иттифоқчилари ёки рақобатчилари сифатида ҳаракат қилган.
Италия Маданият вазирлигининг хабар беришича, топилган қадимий буюмлар янги археология музейининг асосий экспонатлари қаторидан жой олади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!