Эрон суди 15 ноябрь, сешанба куни Маҳса Амини полиция бўлимида содир этилган қотилликдан сўнг мамлакатда бошланиб кетган режимга қарши норозилик намойишлари иштирокчиларига нисабатан иккинчи марта ўлим ҳукмини чиқарди.
Маълум қилинишича, судланувчи «одамларни пичоқли қуроллар билан қўрқитиш, фуқаронинг мототциклига ўт қўйиш, пичоқ билан ҳужум қилиш ва жароҳат етказиш» учун ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Шу билан бирга, бу суднинг дастлабки ҳукми бўлиб, ушбу қарор устидан шикоят қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни суд Эронда сентябрь ойи ўрталаридан бери давом этаётган ҳукуматга қарши намойишлар иштирокчисига биринчи ўлим ҳукмини чиқарган эди. Яна беш нафар намойишчи беш йилдан ўн йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилган.
Эрон инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, намойишлар пайтида Эронда камида 326 киши ҳалок бўлган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!