Anadolu нашри томонидан тузилган маълумотларга кўра, сўнгги 50 йил ичида дунёда рўй берган кучли зилзилалар, юз минглаб ўлим ва мисли кўрилмаган қайғуга сабаб бўлишидан ташқари, 1 триллион долларга яқин иқтисодий зарар келтирди.
2011-йил 11-март куни Япониянинг Тохоку шаҳрида содир бўлган 9,1 магнитудали зилзила ва тцунами 20 мингга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди ва 70 миллион куб метр вайроналарга сабаб бўлди, дея хабар беради БМТ Тараққиёт Дастури.
Тохоку зилзиласи, шунингдек, 360 миллиард долларлик энг катта мулк йўқотилишини келтириб чиқарди. Шу билан бирга суғурта маълумотлари институти маълумотлари ушбу зилзила 47 миллиард долларлик суғурталанган йўқотишларни келтириб чиқарганини ва бу борада рекорд даража эканини кўрсатди.
1995 йилда Японияда содир бўлган 6,9 магнитудали Буюк Ханшин зилзиласи 6,400 дан ортиқ кишининг ўлимига олиб келди ва 200 миллиард доллар иқтисодий зарар келтирди.
2008 йилда Хитойнинг жанубида 87 мингдан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган Сичуан оролидаги 8 магнитудали зилзила натижасида 150 миллиард долларлик зарар аниқланди.
1994-йил 17-январда 6,7 магнитудали зилзила Лос-Анжелесда (Калифорния) содир бўлганда, АҚШ ўзининг энг қиммат зилзилаларидан бири бўлган Нортҳридге зилзиласини бошдан кечирди. Иқтисодий зарар 50 миллиард доллар деб ҳисобланган. Бу эса 31 миллиард долларлик суғурталанган зарарлар билан жаҳон тарихидаги иккинчи энг катта зилзила эди.
2011 йилда Янги Зеландиядаги 6,3 магнитудали Кристчерч зилзиласи 185 кишининг ўлимига олиб келди, 40 миллиард долларлик мулк ер билан яксон бўлди ва 14 миллиард доллар суғурта қопламаси қопланди.
2010 йилнинг 27 февралида Чилида содир бўлган 8,8 магнитудали зилзила, энг кучли зилзилалардан бири бўлиб, унда тцунами содир бўлди.
Зилзила 500 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди ва 30 миллиард долларлик зарар келтирди. Хатарлар ва қайта суғурталаш бўйича етакчи глобал мутахассис Guy Carpenter & Company LLC маълумотларига кўра, ушбу зарарнинг 8,2 миллиард доллари суғурта ҳисобига қопланди ва зилзила суғурта сектори учун жуда қимматга тушди.
2004 йилда Япониянинг Ниигата префектурасида 6,6 магнитудали Чуетсу зилзиласи 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 3000 га яқин киши жароҳатланди, шунингдек у 28 миллиард долларлик иқтисодий зарар келтирди.
Дунёдаги энг йирик зилзилалардан бири Индонезиянинг Суматра шаҳрида 2004-йил 26-декабрда 9,1 магнитудали силкиниш содир бўлди.
АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, Жанубий Осиё ва Шарқий Африканинг 14 та давлатида зилзила ва тцунами оқибатида 230 мингга яқин одам ҳалок бўлган, 1,7 миллион киши уй-жойини тарк этган.
Зилзила 10 миллиард долларлик иқтисодий зарар ва 12 миллион куб метр вайроналарни келтириб чиқарди.
2010 йилда Гаитида содир бўлган 7 магнитудали зилзила 200 000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди, унинг умумий зарари 8,5 миллиард долларни ташкил этди ва 10 миллион куб метр вайроналарга олиб келди.
2015 йилда Непалда содир бўлган 7,8 магнитудали зилзила тахминан 8964 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 21952 киши жароҳат олди ва 10 миллиард долларга яқин иқтисодий зарар келтирди. Мамлакат 27 миллион куб метр вайроналар билан курашишга мажбур бўлди ва ҳанузгача қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Туркиядаги зилзилалар
Туркияда 2023 йил 6 февралда кучли зилзилалар содир бўлди ва бу зилзилаларда 45968 киши, ҳалок бўлди. Зилзила кучида Сурияда ҳам сезилиб, у ҳам 4 мингдан зиёд одамнинг ҳалок бўлишига олиб келди.
7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар Туркиянинг 11 вилояти – Адана, Адияман, Диярбакир, Элазиг, Ҳатай, Газиантеп, Қаҳраманмарас, Килис, Малатя, Усмония ва Шанлиурфа ҳудудларида содир бўлди.
БМТ Тараққиёт дастури маълумотларига кўра, икки зилзила натижасида 100 миллион куб метр вайроналар ҳосил бўлган.
Туркияда 1999 йил 17 августда содир бўлган 7,5 магнитудали зилзила 17480 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва Туркия тадбиркорлик ва бизнес конфедерациясига кўра, 17,1 миллиард долларлик иқтисодий зарар келтирган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!