Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарход Маннаповнинг вафот этганлиги юзасидан текшириш ўтказилди.
Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши айтилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, «Mittivine» тахаллуси билан танилган блогер Фарҳод Маннопов кеча жаррохлик амалиётидан кейин вафот этган эди.
Бош прокуратура ҳолат бўйича берган дастлабки муносабатида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланганини маълум қилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!