Бухоро шаҳрида 6 нафар мижознинг 838,6 млн сўм ва 14 400 АҚШ долларини қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайда этилишича, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.А.” МЧЖга шаҳар ҳудудидан кўп хонадонли 7 қаватли турар жой биносини қуришга рухсат берилган бўлсада, корхона раҳбари Ў.Қ ҳеч қандай ҳужжатларсиз турар жой биносига қўшимча 8-қаватни қуриб, ушбу хонадонларни мижозлар номига расмийлаштириб бўлмаслигини билсада, 6 нафар фуқаронинг 838,6 млн сўм ва 14 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Пискентда МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси томонидан 9 млрд сўмлик кредит талон-тарож қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!