Жорий йилнинг 13 август куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида янги қуриб битказилаётган чойхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, кеча, 13 август куни соат 21:22 ларда Кўкдала тумани ФВБ диспетчерлик хизматига туман ҳудудидаги “Хўжаобод” МФЙ ҳудудида жойлашган янги қуриб битказилган чойхонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга кўра, ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, соат тахминан 21:25 ларда воқеа жойига етиб борган ва соат тахминан 22:30 ларда тўлиқ ўчирилган.
Юзага келган ёнғин туфайли тадбиркор С.Т.га қарашли чойхона биносининг 260 метр квадрат майдони – ички ва том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!