Германия канцлери Олаф Шольц 2 сентябрь, шанба куни спорт билан шуғулланаётганда жароҳат олди, унинг 3 сентябрь, якшанба кунги дастури бузилди. Бу ҳақда Frankfurter Rundschau нашри хабар бермоқда.
Германия Социал-демократик партиясидан (СПД) Бундестаг ташқи сиёсат қўмитаси раҳбари Михаэл Ротнинг сўзларига кўра, Германия ҳукумати раҳбари “ўзини унчалик яхши ҳис қилмаяпти ва афсуски, барча тадбирларни бекор қилишга тўғри келди”, дейилади манба хабарида.
Шольц Гессендаги Ҳеринген шаҳрига ташриф буюришни режалаштирган, у ерда у маҳаллий аҳоли билан мулоқот қилиши керак эди.
Аввалроқ Wahlen таҳлилчилари немислар сўровда Олаф Шольцни заиф етакчи деб атаганини маълум қилганди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!