Iqtisod

«Пахта нархига оид тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

«Пахта нархига оид тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда “Пахта терими учун янги тўлов нархлари эълон қилинди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарни атрофлича ва холис ўрганиб чиққан ҳолда, қуйидагиларни маълум қилади:

Пахта терими учун тўлов нархлари ҳар йили мавсум бошланиши муносабати билан, муайян бир муддатда белгиланади ва бозор тамойилларини ҳисобга олган ҳолда ҳукумат томонидан тасдиқланади. Теримнинг ҳар бир тури учун алоҳида нарх белгиланади, сўнг барча ОАВ орқали эълон қилинади.

Айни кунларда пахта теримига нарх белгилаш бўйича ишлар вазирликлар билан келишув жараёнида. Бунда унинг биринчи ва иккинчи терими учун (навларини ҳисобга олиб) қанча нарх белгиланиши аниқ кўрсатилади.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ҳозирги тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.