АҚШ қирғоқ қўриқлаш хизмати вақтинчалик ғилдиракли кемада Атлантика океани орқали «Лондонга кетаёган» Флорида штати фуқаросини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда BBC.
Хабарда айтилишича, воқеа 26 август куни содир бўлган, флоридалик 44 ёшли Реза Балучи Жоржия штатидаги Тайби оролидан 110 км узоқликда кичик қайиқни сувга туширмоқчи бўлган. У бир неча кун давомида қайиқни тарк этмаслигини айтиб, агар уни куч билан олиб чиқишга ҳаракат қилинса, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилган. Бундан ташқари, у қутқарувчиларни қайиқда бомба бор эканини айтиб қўрқитишга ҳам ҳаракат қилган.
Уч кундан кейин Балучи сузиш мосламасини ташлаб, ташқарига чиққан ва бомба сохта экани аниқланган. Уни Майамидаги қирғоқ қўриқлаш базасига олиб кетишган.
Бу Балучининг океанни кесиб утишга биринчи уриниши эмас экан, манбанинг эслатишича, у илгари ҳам уч марта шундай ҳаракатларни содир этган ва денгиз чегарачилари томонидан тўхтатиб қолинган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!