Jahon, Siyosat

Ҳиндистон номи Бҳаратга ўзгартирилиши ростми?

Ҳиндистон номи Бҳаратга ўзгартирилиши ростми?

Ҳиндистон дам олиш кунларида G20 саммитига мезбонлик қилмоқда ва кеча меҳмонлар «Бҳарат президенти» номидан кечки овқатга таклифномалар юборилди, деб хабар бермоқда ВВС.

«Бҳарат» номи мамлакат аҳолиси томонидан аҳолининг кўпчилиги гапирадиган расмий ҳинд тилида Ҳиндистонга мурожаат қилиш учун ишлатилади. Бу сўз 1949 йилда қабул қилинган мамлакат Конституциясида ҳам бир марта учрайди. «Ҳиндистон, яъни Бҳарат давлатлар иттифоқи бўлади», дейилади унда. Бироқ, инглиз тилидаги расмий ҳужжатларда доимо «Ҳиндистон» сўзи ишлатилади. Энди Нарендра Моди ҳукумати қадимий амалиётни ўзгартиришга қарор қилган ва 9 сентябрда бўлиб ўтадиган G20 саммити иштирокчиларини «Бҳарат президенти» номидан кечки овқатга таклиф қилган кўринади.

АСЕАН-Ҳиндистон саммити учун пресс-релизда Наредра Модини «Бҳарат бош вазири» деб атаган. Расмий ном ўзгаришига келсак, Ҳиндистон парламенти бу масалани 18 сентябрда кўриб чиқиши мумкин. Моди ҳукумати 18-22 сентябр кунлари парламентнинг навбатдан ташқари сессиясини чақирди. Мухолифатдаги сиёсатчилар ва шарҳловчилар ушбу сессияда мамлакат номини ўзгартириш масаласи муҳокама қилинишини башорат қилмоқда. Бу – Буюк Бҳарат харитаси билан янги парламент биносида ўтказиладиган биринчи сессия бўлади. Бу харита қўшни давлатларнинг бутун ҳудудини, яъни Афғонистон, Покистон, Непал, Бангладеш, Шри-Ланка ва Мьянманинг бир қисмини ўз ичига олади. Ҳиндистоннинг қўшнилари бу борада расман норозилик билдирган.