Jahon

Байден Марказий Осиёнинг бешта давлат раҳбарлари билан учрашади

Байден Марказий Осиёнинг бешта давлат раҳбарлари билан учрашади

АҚШ президенти Жо Байден БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан C5+1 форматидаги учрашув ўтказади. Бу ҳақда миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан матбуот анжуманида маълум қилди.

“Президент Марказий Осиёнинг бешта давлати: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари билан ҳам учрашади. Бу C5+1 форматидаги биринчи президентлик саммити бўлади”, — деди у.

Кариннинг қўшимча қилишича, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари минтақавий хавфсизлик ва савдо масалаларини муҳокама қилади. Йиғилишнинг яна бир мавзу давлат бошқаруви ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўлади.

Шу йилнинг август ойида Оқ уй раҳбари ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёевга C5+1 форматидаги учрашувда иштирок этиш таклифи билан мактуб йўллаган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси очилишида нутқ сўзлайди.