Япониянинг Киото ва Фукуи университетлари олимлари катта ёшли инсонларда янгидан тиш ўсиб чиқишини таъминловчи препарат яратди.
Мазкур ўзига хос восита организмдаги USAG-1 генини блокловчи антитана ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлайди. Чунки бу ген инсонлар ва сут эмизувчилар туркумига мансуб жонзотларда тиш ўсишини чеклайди.
Тадқитотчилар ушбу жараёнга тўсқинлик қилиш мақсадида USAG-1нинг танамиздаги бошқа генлар билан ўзаро таъсирини ўрганди.
Шундан сўнг таҳлил натижалари асосида ана шу ўзаро таъсирни блоклашга хизмат қилувчи дори воситаси ишлаб чиқилди.
Янгилик муаллифлари 2024 йилда препаратни одамларда клиник синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.
Уларнинг фикрича, 2030 йилга бориб, инсоният сунъий тиш имплантларини қўйдириш эҳтиёжидан халос бўлиши мумкин.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!