O‘zbekiston

Табиий газнинг энг баланд чакана нархи 3250 сўмдан ошмайди

Табиий газнинг энг баланд чакана нархи 3250 сўмдан ошмайди

Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори эълон қилинди. Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида:

➖Ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналари табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ уланганлигини ва онлайн режимда маълумотлар узатилаётганини қатъий назорат қилиб борилади;

➖ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирилади;

➖табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда бир куб метр учун 3250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрилади.