Jahon

Бразилияда сув ҳарорати кўтарилиши натижасида 100 дан ортиқ дельфин ҳалок бўлган

Бразилияда сув ҳарорати кўтарилиши натижасида 100 дан ортиқ дельфин ҳалок бўлган

Бразилияда кучли қурғоқчилик ва сувнинг рекорд даражада юқори ҳарорати туфайли юздан ортиқ дельфин нобуд бўлди, бу баъзи жойларда Цельсий бўйича 39 даражадан (Фаренгейт бўйича 102 даража) ошди, деб хабар берди Kazinform CNNга таяниб.

Бразилия Фан вазирлиги томонидан молиялаштирилган тадқиқот маркази Мамирауа институти хабарига кўра, сўнгги етти кун ичида Тефе кўли қирғоғида 100 дан ортиқ дельфин жасади топилган. (Тефе кўли – Амазоннинг ўнг ирмоғи бўлган худди шу номдаги дарёнинг оғзига яқин жойлашган катта сув ҳавзаси.)

Институт бундай кўп сонли ўлган дельфинлар ниҳоятда ғайриоддий ҳодиса эканлигини таъкидлади ва оммавий ўлимга сувнинг рекорд даражада юқори ҳарорат ва Амазонкадаги мисли кўрилмаган қурғоқчилик сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Дельфинларнинг оммавий нобуд бўлиши иқлимшуносларни айниқса минтақадаги инсон фаолияти ва ҳаддан ташқари қурғоқчилик оқибатларидан хавотирга солиши мумкин.

Дунёдаги энг катта сув йўли Амазонка ҳозирда қурғоқчиликдан азият чекяпти. Рекорд даражадаги юқори сув ҳарорати туфайли дарё фаунасининг бошқа вакиллари ҳам азоб чекяпти.

Тадқиқотчилар ва фаоллар омон қолган дельфинларни четидаги лагуналар ва кўлмаклардан дарёнинг суви салқинроқ бўлган қисмига кўчириш орқали қутқаришга ҳаракат қиляпти, деб хабар беради CNN Brasil, бироқ операция ҳудуднинг узоқлиги туфайли мураккаблашмоқда.

Амазонкадаги қурғоқчилик мамлакат иқтисодиётига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Амазонас штатидаги 59 та муниципалитетда сув сатҳи ўртача даражадан пастга тушиб кетди, бу дарёда транспорт ва балиқчилик фаолиятига тўсқинлик қилди.

Келгуси бир неча ҳафта ичида мамлакатда янада кучли қурғоқчилик бўлиши кутилмоқда, бу дельфинлар ўлимига олиб келиши мумкин, деб хабар беради CNN Brasil.